Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Умра зиёратчилари қайси вакциналар билан эмланган бўлиши керак? 

2510

Аввалроқ «Умра – 2022» нинг қачон бошланиши, тўлов миқдорлари ва шу каби масалалар ҳақида маълумот берилган эди. 

Бундан ташқари, бугун Мусулмонлар идорасининг расмий хабарида зиёратчилар учун қайси вакцина билан эмланиш талаб этилишига ҳам тўхталиб ўтилган. 

Қайд этилишича, умра сафарига борувчи фуқаро коронавирусга қарши “Astra-Zeneca”, “Moderna”, “Pfizer” ёки “Jonson & Jonson” вакциналари билан тўлиқ эмланиб, сертификатга эга бўлиши лозим. 

Талаб қилинган вакциналар эмас, балки “Спутник V” ва Ўзбекистон-Хитой вакциналари билан тўлиқ эмланган фуқаролар юқорида саналган вакциналардан бири билан бир марта эмланиши кифоя қилади.

Шунингдек, хабарда Саудия Арабистонида қандай карантин талаблари ўрнатилганига эътибор қаратилган. Унга кўра, Саудия Арабистони ҳудудига умра зиёрати учун кираётган хорижлик фуқаро талаб этилган вакциналар билан эмланган бўлиб, бу тўғридаги сертификатга ва 48 соатлик ПЦР тестига эга бўлиши, зиёратчи ўзи билан 30 та тиббий ниқоб олиши (ҳар 4 соатда алмаштириш учун) ва Саудия Арабистонида доимий тиббий ниқобда юриши ва оралиқ масофага риоя қилиниши белгиланган. Таъкидлаш керакки, тиббий ниқоб тақмаганлик учун 300 АҚШ доллари миқдорида жарима белгилаган. Зиёратчилар умра сафари якунида она Ватанга қайтишдан аввал ўз ҳисобларидан Макка шаҳридаги меҳмонхонада ПЦР тест топширишлари керак бўлади.

МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР:

  

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

300 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

236 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

172 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

476 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

385 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

512 19:10 15.08.2022
« Орқага