Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Умра зиёрати нархи ошиши тасдиқланди

1715

Кеча, 18 март куни Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳозирги кунда Рамазон ойида Умра зиёратини юқори савияда ташкил этиш бўйича ҳамкор ширкат масъуллари билан ўзаро мулоқот олиб борилмоқда. Хусусан, Рамазон ва Шаввол ойлари учун янги шартнома лойиҳалари ишлаб чиқилган. Бунда зиёратчиларга хизмат кўрсатиш сифатини юқори савияда ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Қайд этилишича, ҳамкор ширкат томонидан Саудияда карантин талаблари юмшатилгани сабаб дунё мамлакатларидан умра зиёратига келувчилар сонининг кескин ошиб кетган. Бу эса меҳмонхона ижараси нархининг сезиларли кўтарилишига сабаб бўлиши, транспорт, озиқ-овқат, виза тўловларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир зиёратчи учун белгиланган тўлов суммасига қўшимча тўлов қилиниши маълум қилингани айтилди. Йиғилишда билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Аввалроқ ҳозирги кунда Саудия Арабистонида меҳмонхона ва бошқа турдаги сервисларга талаб ошишига, хусусан, Рамазон ойида ташкил этиладиган Умра тадбирларининг нарх-навосига ҳам таъсир кўрсатишига сабаб бўлиши ҳақида хабар берилганди.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

200 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

723 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

448 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

490 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1464 20:22 05.07.2022

Илихон

165 20:15 05.07.2022
« Орқага