Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Умумтаълим мактабларининг рейтинги эълон қилинди

1298

 ЎзА нинг хабарига кўра, 2019/2020 ўқув йилида ҳам Таълим инспекцияси томонидан умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлаш доирасида назорат ишлари ва сўровномалар ўтказилди. Халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда ўтказилган ўрганишлар натижаларига асосан юртимиз туман ва шаҳарларидаги мактабларда таълим сифати таҳлил қилиниб, уларнинг рейтинги аниқланди.

Ҳудудлар рейтингида энг юқори ўринларни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, қуйи ўринларда Сирдарё, Тошкент вилояти ва Сурхондарё вилоятлари қайд этилди.

Умумий рейтингда:

энг юқори Топ-20 таликда Андижондан 6 та, Фарғонадан 4 та, Хоразмдан 2 та, Қорақалпоғистондан 2 та, Намангандан 2 та, Бухородан 1 та, Самарқанддан 1 та, Қашқадарёдан 1 та, Сурхондарёдан 1 та мактаблар кирди;

энг охирги Топ-20 таликда Қашқадарёдан 5 та, Сурхондарёдан 4 та,  Самарқанддан 3 та, Тошкент вилоятидан 2 та, Сирдарёдан 2 та, Тошкент шаҳридан 1 та, Андижондан 1 та, Қорақалпоғистондан 1 та, Бухородан 1 та мактаблар кирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

742 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

352 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

518 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

927 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

674 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1473 17:20 02.02.2023
« Орқага