Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

“Уни Жаннатда ҳам имом дейишар экан...”

2596

У зот имом, шайхулислом, муҳаддис, Абулҳасан Али ибн Умар Ибн Аҳмад ибн Маҳдий ал-Бағдодий ал-Ҳофиздир. Имом Дорақутний нисбаси олим туғилган Бағдоднинг Дорул-Қутн деб номланган минтақаси билан боғлиқ.

Имомнинг ўзи айтишича, 306 ҳижрий йилда туғилган. У илм излашни ёшлигидан она юртида бошлаган ва ёш бўлишига қарамай ҳадислар тўплашда катта муваффақиятга эришган. Илм излаб Басра, Куфа, Васит ва Шомга ташриф буюрган. У кўплаб буюк алломалардан, шу жумладан Абулқосим Бағавий, Абу Бакр ибн Абу Довуд, Абу Бакр аш-Шофеий ва бошқа кўплаб кишиларнинг дарс, мавъизаларини эшитган. Унинг ўзи эса буюк олимлар: ал-Ҳаким, Абу Ҳамид Исфараиний, Абдулғани ал-Ҳофиз, Абу Нуайм Асбаҳоний, Абу Бакр Барқоний, Абу Тоййиб Табарий ва бошқаларга устозлик қилган.

Имом Дорақутний “Сунан”, “Илалул ҳадис”, “Муъталиф вал-Мухталиф”, “Татаббуъ”, “Китоб ас-Сифот” ва “Китоб ан-Нузул” китобларининг муаллифидир.
Хатиб ал-Бағдодий раҳимҳуллоҳ у ҳақда:

«У ўз даврида ноёб, ўз давридаги энг зўр эди, унга тенг олим йўқ эди ва у ўз замонасининг имоми эди. Ҳадислар исноди, унинг яширин нуқсонлари ҳақидаги илм, ҳадис ровийларининг исмлари ва ровийларнинг мавқеи ва ҳадисдан ташқари бошқа илмларда ҳам кенг маълумотга эга бўлган эди...", деган эди.

У яна: "Мен Қози Абуттоййиб Табарийнинг шундай деганини эшитдим: "Дорақутний ҳадис илми соҳасида амирул-мўминин бўлиб, Бағдодда унинг устунлигини тан олмаган ҳофизни кўрмаганман”, деган.

Ҳофиз Абдулғани: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ҳақида гапирган одамларнинг ўз даврида энг яхшиси уч нафардир: Али ибн Мадиний, Мусо ибн Ҳорун ва Али ибн Умар Дорақутний".

Ал-Ҳаким раҳимаҳуллоҳ дейди: "Дорақутний ўз замонасида, ёд олиш, тушуниш ва тақводорлик билан ноёб бўлиб, қорилар ва сарф-наҳв олимлари орасида имом бўлган". 

Ал-Ҳаким раҳимаҳуллоҳдан “Дорақутнийдек олимни кўрганмисиз”, деб сўраганларида:

"Унинг ўзи ҳам ўзига ўхшаган зотни кўрмаган!" – деб жавоб берган.

Ал-Азҳари раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

–  Мен Дорақутний ёшлигида Исмоил ас-Сафарнинг мажлисига келиб ўтирди ва китобдан нусха кўчиришни бошлади,  Исмоил ас-Сафар эса янги ҳадисларни айтиб ёздираётган эди. Ўша ерда бўлганлардан бири Дорақутнийга: “Сиз ёзиб турган ҳолингда эшитганингиз тўғри бўлмайди”, – деди. 

Дорақутний: "Менинг эшитиш қобилиятим сизникидан фарқ қилади", - деди ва кейин ўша одамдан: "Шайх қанча ҳадис айтганини эслаб қолдингизми?" – деб сўради.
У жавоб берди: "Билмайман".

Имом Дорақутний деди: "У 18 та ҳадис айтди: биринчи ҳадис фалончидан, фалончидан, фалончидан, унинг матни бундай, иккинчиси фалончидан, ва унинг матни шундай" ва у шайх зикр қилган барча ҳадисларни қайтариб айтиб берди ва ҳозир бўлганлар ҳайрон қолишди".

Қози Абу Тоййиб ат-Табарий раҳимаҳуллоҳ шундай деган эди: "Мен унинг мажлисларидан бирига келиб, унинг аврат аъзоларга тегиш сабабли таҳоратга оид тўплаган ҳадисларини эшитдим. Агар Аҳмад ибн Ҳанбал тирик бўлганида, у бу ҳадислардан фойда кўрар эди".

Имом Дорақутнийдан анча ёши катта, жумладан имом Абу Бакр ал-Халлол каби уламолар ҳозир бўлган мажлисларда ҳам уни намозда имомликка ўтказишарди.

Имом Дорақутний 385 ҳижрий йили Зулқаъда ойининг 8-кунида вафот этди.

Ибн Макулиён дейди: "Мен Рамазон ойининг бир кечасида тушимда Абу ал-Ҳасан Дорақутнийнинг вафотидан сўнг аҳволини сўраётган эканман. Менга: "Уни жаннатда имом деб аташади", деб жавоб беришди”.

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаннат аҳлининг кўриниши

923 19:05 12.05.2021

“Қўлларимдан тутиб мени жаннатга етакласа...”

1623 04:00 09.05.2021

Эҳсонингиз жаннат бўлсин!

800 18:00 25.04.2021

Арш соясига кирадиган етти киши

1607 23:00 04.04.2021

Уч тоифа инсон жаннатга кирмайди. Улар…

1268 18:00 28.03.2021
« Орқага