Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

UNICEF Ўзбекистондаги аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликларга муносабат билдирди

397

Шу кунларда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари акс этган бир қанча видеолар тармоқларда тарқалди. UNICEF одатий ҳолат янглиғ қаралаётган бу ҳолатга муносабатини маълум қилди

UNICEF Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларидан хавотирда: "Ташкилот болалар ва аёлларга нисбатан зўравонликка бефарқликдан огоҳлантиради ва жамиятнинг бундай ҳолатларга муносабатини ўзгартиришга чақиради", — дейилади UNICEF баёнотида.

Масалан, яқинда ижтимоий тармоқларда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик қўлланилган турли ҳолатлар видеоси тарқалди ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Жумладан, келиннинг бошига урган куёв , самосуд қилинган аёл , боласини калтаклагани тасвирланган она ҳақида хабарлар берилган эди. Юқоридагиларнинг барчасида жабр кўрувчиларга ҳеч ким ёрдам бермаган.

Ташкилотнинг таъкидлашича, айрим ҳодисалар, жумладан, гўдаклар билан боғлиқ бўлганлари, жамоатчилик кўз олдида ва кузатувчилар иштирокида содир бўлмоқда.

"Аёллар ва болалар, айниқса қизлар, ҳар куни зўравонликдан азият чекмоқда ва бу, афсуски, мақбул, нормал, йўл қўйиш мумкин бўлган ва „оиланинг иши“ деб қаралади. Зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мумкин. Зўравонликка барҳам беришда ҳар кимнинг ўрни бор. Одамларнинг зўравонликка муносабатини ўзгартириш, жазосиз қолишга чек қўйиш, ижобий тарбия меъёрлари ва амалиётини тарғиб қилиш, жабрланганларга малакали ёрдам кўрсатиш зарур", — деди UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

Cтатистик маълумотларга кўра, дунё бўйлаб ҳар тўрт боладан бири зўравонликка дучор бўлади ва ҳар беш дақиқада бир бола зўравонликнинг турли шакллари туфайли вафот этади. Бундай ҳолатларни эрта аниқлаш, ишонч телефонлари ва мактабларда иш олиб бориш — ана шу исботланган самарали чоралар зўравонликка қарши курашда ёрдам беради.

Йўналтириш механизми болаларни ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлашнинг муҳим бошланғич нуқтаси бўлиб, болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга қарши курашишда таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва адлия соҳалари мутахассисларининг роли ва мажбуриятларини аниқ белгилаш керак, дея таъкидлади ташкилот.

Ҳозирда UNICEF Ўзбекистонда зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш ва уларга қарши курашиш соҳасидаги давлат тузилмаларининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламоқда. Масалан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида бутун мамлакат бўйлаб 50 000 нафар патронаж ҳамширалар оилаларга ташриф буюриш учун зарур кўникма ва материалларга эга бўлиб, улар бошқа масалалар қаторида бола тарбиясини қўллаб-қувватлаш, болалар эҳтиёжларига бефарқлик ва жисмоний зўравонлик ҳолатларини аниқлашлари мумкин.

Шунингдек, UNICEF Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш котибиятининг Болаларни ҳимоя қилиш бўйича янги сектори, Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ва Болалар омбудсмани билан болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва уларга жавоб бериш бўйича стандарт процедураларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш борасида ҳамкорлик қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

289 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

226 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

171 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

461 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

378 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

504 19:10 15.08.2022
« Орқага