Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Урганчдаги ёрдамга муҳтож оилаларга 100 млн сўм хайрия қилинди

890

Куни кеча Урганч шаҳрида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбири ўтказилди.

Унда жорий йилнинг июн ойида фонд томонидан ташкилланган «Вақф кўмаги» акциясининг биринчи босқичи доирасида Хоразм вилоятидаги касб-ҳунарга эга аммо, меҳнат қилиш учун сармояга эга бўлмаган ижтимоий кўмакка муҳтож оила вакилларидан 20 нафарига уй ҳайвонлари, қандолат печи, тикув машинаси ва ҳунарманд-усталар учун асбоб-ускуналар хайрия қилинди.

Ушбу хайрия тадбирида «Вақф» фонди раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли, Тошкент шаҳридан бир гуруҳ уламолар ва Хоразм вилояти бош имом-хатиби иштирок этди. Тақдимотда Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли сўзга чиқиб, халқимиз орасида камбағалликни қисқартириш, аҳоли даромадини ошириш учун ҳукуматимиз томонидан кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

«Вақф фонди ҳам ушбу хайрли ишлардан четда қолмай ўз ҳиссасини қўшиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Муҳтож инсонга бир марта берилган ёрдам албатта қачондир тугайди. Аммо, уларга доимий даромад келтирадиган бирор ҳунар ёки касб билан шуғулланишига шароит яратиб берсак, келажакда ўзлари эҳсон қиладиган даражага етади. Бу эса юртимиз ривожига ҳам ҳисса қўшади», деди Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли.

Шундан сўнг Яҳё домла томонидан акция иштирокчиларига, жумладан 5 нафар аёлларнинг ҳар бирига биттадан тикув машинаси, 2 та оилага 8 бош қўй, 4 нафар фуқаронинг ҳар бирига 1 донадан қандолат печи, 3 кишига ўймакуорлик ускунаси, рангли принтер ва нусхалаш жиҳозлари, қурилишда ишлатиладиган пайвандлаш ва кесиш асбоблари, шунингдек пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.

Тадбир давомида вилоятдаги 40 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳар бирига 2 500 000 сўмдан, бир марталик нақд пул кўринишидаги жами 100 000 000 сўм хайриялар ҳам тарқатилди. Тадбир сўнгида эса ош дастурхони ёзилиб, мазкур хайрияга ҳисса қўшганлар, эҳсон қилганлар ҳаққига дуойи хайрлар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «Вақф кўмаги» акцияси давом этмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Расман: “Саховат Наманган” хайрия фонди яна фаолиятини бошлади

2468 20:44 14.04.2022

Рамазоннинг илк ҳафтасида 600 млн сўмлик эҳсон тарқатилди – «Вақф» фонди

311 19:15 09.04.2022

70 йиллик ибодатнинг савобини қўлга киритишни истайсизми?

989 19:05 10.03.2022

«Вақф» хайрия жамоат фонди – энг шаффоф ташкилот

580 16:05 01.02.2022

“Вақф” фонди харажатлар ҳақида маълумот берди 

813 13:13 10.11.2021

Диний таълим соҳасига ажратилган хайриялар ҳақида маълумот берилди

922 08:30 28.09.2021
« Орқага