Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Уруш бўлмаган ва «яшил олтин»и бор мамлакат

3585

Малави Республикаси - жануби-шарқий Африкадаги денгизга чиқмайдиган давлат. У шимолда Танзания, шарқда Малави кўли, жануби-шарқда Мозамбик, ғарбда Замбия билан чегарадош. Ажойиб баланд тоғлар ва кенг кўллар билан ўралган, у Шарқий Африка Рифт водийси бўйлаб тор, эгри чизиқли ҳудудга эга. Малавидаги Няса кўли мамлакат умумий майдонининг бешдан биридан кўпроғини ташкил этади.

Ҳудуди - 118 484 км², аҳолиси – 20 миллиондан ошиқ.

Давлат ва ҳукумат раҳбари Президент Лазарус Чаквера. Ҳукумат шакли ягона қонун чиқарувчи палатага эга бўлган кўппартиявий республикадир. 

Пойтахт – Лилонгве. Конституцияда расмий тил белгиланмаган, аммо инглиз тили расмий ўқитиш тилидир.

Малави аҳолисининг аксарияти қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Мамлакат экспортини йирик чой ва тамаки хўжалиги маҳсулотлари ташкил этади.

Этник таркиби

Малавида 10 та этник гуруҳ бўлиб, улар Чева, Нянжа, Ломве, Яо, Тумбука, Сена, Тонга, Нгони, Нгонде ва Ламбя/Нйиҳа халқларидир. Барча Африка тиллари Банту тиллари оиласидан. 1968 йилдан 1994 йилгача чева тили ягона миллий тил эди,  у ҳозир босма ва радиоэшиттириш воситаларида қўлланиладиган кўплаб тиллардан бири бўлиб, аҳолининг кўпчилиги шу тилда гапиради. 

1996 йилда ҳукумат қарори билан 1–4-синфларда таълим она тилида олиб борилиши, 5-синфдан бошлаб эса ўқитиш инглиз тилида  бўлиши белгиланган. Малави 1964 йил мустақилликка эришганда миллий тилда сўзлашувчилар аҳолининг бешдан бирини ҳам ташкил этмас эди. Бугунда аҳолининг асосий қисми маҳаллий тиллардан ломве, яо ва тумбука тилларида сўзлашади.

Малави тарихи

Милоддан аввалги XIII-XV асрларда Банту тилида сўзлашувчи халқларнинг яна бир тўлқини келиши билан Малави минтақасининг қайд этилган тарихи бошланди. Бу халқлар минтақага шимолдан кўчиб келган ҳамда улар Банту ва Бантугача бўлган аввалги аҳоли билан мулоқот қилиб, уларни ўзларига қўшиб юборган. Бу халқларнинг авлодлари бой оғзаки тарихга эга бўлган ва 1500 йилдан бошлаб португал ва инглиз тилларида ҳам манбалар пайдо бўлган.

Малави конфедерацияси тахминан 1480 йил ташкил этилган. XVI асрда эса конфедерация ҳозирги марказий ва жанубий Малави ҳудудининг катта қисмини ташкил этган. Тахминан 1600 йил ҳудудда Нгонде қироллигига асос солинган.

Жанубий Африканинг асосий халқлари XVII-XIX аср ўрталарида шаклланган.

Суахили тилида сўзлашувчи одамлар шарқий қирғоқ, Нгони ва Яо халқлари 1830-1860 йилларда Малави ҳудудига савдогарлар ва жанубдаги Зулу штатларидан қочган қуролли қочқинлар сифатида киришган. Уларнинг барчаси охир-оқибат таъсир доираларини яратдилар ва улар ичида ҳукмрон синф шаклланди.

Христианлик Малавига илк бор 1860 йилларда Дэвид Ливингстон томонидан олиб келинган. Ливингстон вафотидан кейин христианлик 1873 йилда Малавига келган Шотландия миссионерлари томонидан тарғиб қилинди.

Христианлик ўзининг муваффақияти учун мустамлака ҳукумати томонидан миссионерларга берилган ҳимоя туфайли қарздор эди. Британия 1880-90 йилларда Малави ҳудудини босиб олгандан кейин ташкил этилган Британия мустамлака ҳокимияти миссионерлар ва баъзи Африка жамиятлари томонидан мамнуният билан кутиб олинди, аммо Яо, Чева ва бошқалар халқлар томонидан қаттиқ қаршиликка учраган.

Мустамлака ҳудудда қишлоқ хўжалиги ривожланишдан ортда қолгани, бундан ташқари Родезия ва Нясаланд колониялари қўшиб юборилиши халқда норозилик кайфиятини шаклллантирди.

Мустамлакачиликнинг бу салбий хусусиятлари миллатчилик ҳаракатининг кучайишига туртки бўлди. Африка миллатчилиги 1950 йилларнинг бошларида кучайди. Қаршилик ҳаракатларини олиб борган миллатчилар мустамлакачи ҳокимиятнинг кенгайишига имкон бермади. 1963 йилда федерация тарқатиб юборилди ва 1964 йил 6 июлда Малави Миллатлар Ҳамдўстлиги аъзоси сифатида мустақил бўлди.

Иқлими

Малавида иккита асосий фасл бор - майдан октябргача давом этадиган қуруқ мавсум ва ноябрдан апрелгача давом этадиган нам мавсум. Ҳарорат мавсумий равишда ўзгариб туради ва улар баландликнинг ошиши билан ўртача пасаяди. Йиллик ёғингарчилик даражаси тоғли ҳудудларда энг юқори бўлади. 

Мамлакатдаги ботқоқликлар қуритилиб, ҳозирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. 

Ҳайвонот оламида антилопа, буйвол, фил, леопард, шер, каркидон ва зебраларни учратиш мумкин. Гиппопотамлар Малави кўлида яшайди. Малавининг кўллари ва дарёларида балиқларнинг юзлаб турлари ва кўплаб оилалари мавжуд. Малави кўли ўзининг ажойиб биологик хилма-хиллиги билан машҳур - кўлда жуда кўп балиқ турлари яшайди, уларнинг аксарияти эндемикдир. Малави кўли ҳудуддаги миллий боғнинг бир қисми сифатида 1984 йилда ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Қизиқ фактлар

1. Малави ҳудудининг бешдан бир қисми кўлдан иборат. Кўл остидан нефт қазиб олинади.

2. The Economist нашри ҳар йили анъанавий тарзда “Йил мамлакати” номини эълон қилиб келади. Нашр томонидан Малави 2020 йилда "Йил мамлакати" дея эътироф этилган.

3. Малави Африкадаги энг қашшоқ 4 давлатдан бири.

4. Қитъадаги энг кўп чой Малавида етиштирилади.

5. Малави халқи меҳмондўст табиати туфайли "Африканинг иссиқ юраги" сифатида танилган.

6. Малави Олимпия ўйинларида ҳеч қачон медаль ютмаган 73 давлатдан бири.

7. Малави биринчи президент Банда ўз маошини 30 фоизга қисқартириб, вазирлар маҳкамасига қарашли 35 та Mercedes Benz автомобилини сотиб юборган. Малави иқтисодиётини ривожлантириш учун бир қатор тежамкорлик чораларини жорий қилган президент сифатида эсда қолган.

8. Малави экспортининг 70 фоизини тамаки маҳсулотлари ташкил этади.

9. Малавида 400 кг олтин захираси бор.

10. Президент Малавида  бегуноҳ шахс ҳисобланади ва қонундан устундир.

11. Бу давлат аҳолисининг жуда фахрланадиган нарсаси – уларнинг ерларида ҳеч қачон ҳудудий урушлар бўлмаганидир. Малави 1964 йилда жангларсиз мустақилликка эришган.

12. Малави дунёдаги тамакига энг қарам иқтисодиётдир (умумий экспортнинг 50% га яқин). Бу мамлакатда жуда кўп миқдорда Бёрли тамаки барглари этиштирилади. Бёрли - паст сифатли, юқори никотинли, кам шакарли тамаки. Бу давлатда тамаки «яшил олтин» деб аталади. Бу мамлакатнинг тамакиси деярли барча юқори никотинли сигаретларда, шу жумладан машҳур Camel, Marlboro ва бошқаларда учрайди.

Малавида ислом

Мамлакат аҳолисининг 71 фоизи христианликка эътиқод қилади, иккинчи ўринда эса исломга эътиқод қилувчилар туради.

Ислом шарқий соҳилдан Малавига XV асрдан бошлаб фил суяги, олтин ва кейинчалик қуллар билан савдо қилган араб ва маҳаллий савдогарлар орқали кириб келган. Биринчи марта Нхотакота шаҳрида 1860 йилларда ҳукмрон суахили тилида сўзлашувчи савдогар Жумбе томонидан ислом тарғиб қилинган. 1870-80 йилларда қирғоқдан қайтиб келган савдогарлар Исломни Шире тоғларидаги Яо халқигага ҳам ёя бошлашди. Охирги аҳолини рўйхатга олиш (2018) маълумотларига кўра, мусулмонлар мамлакат аҳолисининг 13,8 фоизини (2 426 754) ташкил қилади.

Ал-Мадина масжиди

Ал-Мадина масжиди денгиз соҳилидаги ёрқин ва қуёшли Брайтон шаҳрида жойлашган. 1991 йилда асос солинган.

Мачинжили масжиди

Закариё тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

104 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

224 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

274 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

212 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

333 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

298 18:58 18.08.2022
« Орқага