Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

UzAuto Асакадаги Хожа Абдуллоҳ Туғдор мақбарасини тиклади

445

 «UzAuto Motors» корхонаси илк очилган кунлариданоқ жамоат ишлари ва Ўзбекистоннинг маҳаллий инфраструктурасини мустаҳкамлашда фаол позицияларни эгаллаб келмоқда. Бизнинг тарихий ва маънавий қадриятларимиз тимсоли бўлган навбатдаги лойиҳалардан бири Асакадаги зиёратгоҳ – Хожа Абдуллоҳ Туғдор мақбарасининг тикланиши бўлди. 

Хожа Абдуллоҳ Туғдор мақбараси 1840 йилда бунёд этилган бўлиб, вақт ўтиши билан нурай бошлади ва бу тарихий мажмуанинг тўлиқ бузилиши ва йўқолиши хавфини юзага келтирди. 2021 йилнинг майида «UzAuto Motors» бутун маҳаллий аҳоли учун қадрли бўлган муқаддас жойни тиклаш ва унга аввалги гўзаллик ҳамда улуғворликни қайтариш ҳақида қарор қабул қилди. Қиймати 2 млрд сўмга тенг бўлган лойиҳани амалга ошириш «Avtosanoat Injiniring» структуравий қурилиш компаниясига топширилди. У ўз навбатида мажмуани тиклаш учун бутун Ўзбекистондан архитектура ёдгорликларини реставрация қилиш бўйича мутахассисларни жалб қилди. 

https://telegra.ph/file/5bbb7ccec3396c433402d.png

Асосий мақсад ушбу мажмуанинг асл кўринишини сақлаб қолиш эди ва бу иш бир йил давом этиб, яқин кунларда ўз якунига етди. Хожа Абдуллоҳ Туғдор қабри ва унинг теварагидаги иншоотлар тўлиқ реставрация қилиниб, биноларнинг йўқотилган қисмлари қайта тикланди, зиёратчилар қулайлиги учун эса ёзги мавсумда соя берувчи мосламалар ўрнатилди. 

2022 йил 7 майдаги мажмуанинг тантанали очилишида вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги Андижон вилояти администрацияси делегацияси, «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов ва корхона раҳбарияти иштирок этди. Тадбирда сўз олганлар архитектура ёдгорлигини қайта тиклашда компания ва унинг ходимлари ҳиссаси катта бўлганини таъкидлашди. Бугун зиёратчилар муқаддас қадамжога яна ташриф буюриши, мақбаранинг маданий мероси билан танишиб, ундан баҳри олиши мумкин. 

«Биз ҳақли равишда амалга оширилган ишдан фахрланишимиз мумкин. Ушбу тарихий ва маданий нуқтаи назардан муҳим лойиҳа натижасида муқаддас қадамжо андижонликлар ва шаҳар меҳмонларини яна ўзига чорлай бошлайди.» - таъкидлади ўз нутқида Шавкат Умурзоқов.

UzAuto ижтимоий масъулиятли компания бўлгани ҳолда, келгусида ҳам Ўзбекистон маданий ва маънавий мероси ёдгорликларини сақлаб қолишга ёрдам берувчи шу каби лойиҳаларда иштирок этишни давом эттиради. 

Шунингдек, очилиш маросимидан сўнг тумандаги кам таъминланган оилаларнинг 10 нафар фарзандига суннат тўйи ўтказиб берилди. Тўйболаларга велосипед, уларнинг ота-оналарига печлар совға қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

197 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

716 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

444 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

484 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1462 20:22 05.07.2022

Илихон

164 20:15 05.07.2022
« Орқага