Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ўзбек халқ мақоллари ислоҳга муҳтожми?

1331

Бугун фейсбук ижтимоий тармоғи фодаланувчиларидан бири Абдуллоҳ Зиёнинг «Юрист медиа маркази» нашриёти томонидан мактаб болалари учун нашр этилган «Синфдан ташқари ўқиш китоби»да келтирилган ўзбек халқ мақоллари юзасидан эълон қилган фикрлари жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.

Ушбу масалада эълон қилинган постга изоҳ қолдирган фойдаланувчилар расмда кўрсатилган мақоллар китобнинг эски нашрида эканлигини, кейинги нашрда бу каби мақоллар жойланмаганини таъкидлашган.

Аслида, мақол бу халқ оғзаки ижоди ҳисобланади. Мақолни айни бир шахс яратмайди, у одамлар орасида тилдан-тилга ўтиб шаклланади. Биз «ўзга юртда шоҳ бўлгунча, ўз юртингда гадо бўл» мақолини эшитганмиз. Бу мақол кишини ватанга муҳаббатли бўлишга чорлайди. Фақирона бўлса ҳам, ўз юртининг тафти бошқача бўлишини англатади. Аммо ит бўлиш дегани бу инсон ўзини, миллатини, халқини ерга уриш, уларнинг шаънига ҳурматсизлик ҳисобланади. Ушбу масалага эътироз билдирган ҳамюртларимизнинг муддаоси ҳам шу, аслида.

Ҳолатга ўз муносабатини билдирган фойдаланувчилардан бири Ғайратхўжа Сайид Али мақолларни қайта кўриб чиқишни таклиф қилган.

Унинг қайд этишича, мақолларимизнинг кўпида яхши ёки ёмондан бирини танлаш талаб этилади. Ҳудди «Ёки шоҳ бўл, ёки гадо», «Ё бек бўл, ёки ит» дегандек. Аслида эса ҳар иккисини ҳам яхши танлов қилиш мумкин. Яъни ҳам ўзга юртда бек бўлиб, ҳам ўз юртини ҳам ислоҳ қилиб. Унда ҳам беклардек бўлиши назарда тутилган.

Дарҳақиқат, кимдир бошқа юртда яхши яшаётган бўлса, уни ўз юртига қайтиб, «ит» бўлишга чорлаш керак эмас. Агар у бошқа юртларда «бек» бўлган экан, демак юқори салоҳиятга эга инсон. Уни «ит»га тенглаштириш ўринсиздир. У ҳар икки жойда – ўзга юртда ҳам ўз юртида ҳам бек бўлиши мумкин.

Филология фанлари номзоди, доцент Абдумурод Тилав ўзбек халқ мақолларининг ишлатилиш усуллари ҳақида шундай деди:

«Мақолларда аксарият ҳолларда мажоз усулидан фойдаланилади.

«Отангни ўлдирганга онангни бер», «эр-хотин - қўш ҳўкиз». «ўзга юртда султон бўлгунча, ўз юртингда ултон (тагчарм; қул...) бўл»  ва танқид остига олинаётган мақолни ҳам худди шундай қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Мақолда «ўз ватанингни беҳуда тарк этмагин, бу кутилмаган ғам-ташвишларга сабаб бўлиши мумкин...» дейилмоқчи, холос.

Аслида мақолда ит деталидан фикрни таъкидлаш, таъсир кучини ошириш учун фойдаланилмоқда.

Алишер Навоий ёзадилар:

Ватан таркини бир нафас айлама,
Яна ранж-и ғурбат ҳавас айлама....

Фикр билдирган куюнчак китобхонларимизга, раҳмат.

Баҳсга сабаб бўлган бу мақолни кейинги нашрларда қисқартиришларини муҳтарам нашриёт масъулларидан сўраб қоламан.

Илм-маърифат нури дилингизни,  тилингизни, йўлингизни, уйингизни ва ўйингизни ҳамиша ёритиб юрсин, азизлар».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистондан электр учун қарзи ошиб бормоқда

383 08:56 20.05.2022

Болаларда нега буйрак тўсатдан «қуриб қолади»?

721 17:55 19.05.2022

Ҳам ҳордиқ, ҳам даромад: туризм соҳасида "кешбек" тизими жорий этилади

220 16:05 19.05.2022

"Ал-Ақсо"даги нодир қўлёзмалар нусхалари Ўзбекистонга олиб келинди

539 09:40 19.05.2022

Совчилик ҳақида

483 09:20 19.05.2022

Ҳайдовчилар ва уларга бериладиган жарималар борасида дунё тажрибаси

597 16:25 17.05.2022
« Орқага