Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбек олимлари куйган ва чуқур яраларни даволовчи имплант-плёнкалар кашф этишди

923

ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти томонидан турли хил куйган яра ва чуқур яраларни даволовчи бактерицид хоссали, биоэрувчан «Нанодерм» имплант-плёнкалар ишлаб чиқилган.

 «Нанодерм» плёнкаси куйган яраларга қўлланилган вақт давомида босқичма-босқич таъсирга эга. Плёнка таркибидаги биологик фаол модда эритма, гел шаклидаги дори воситасига нисбатан узоқроқ вақт таъсир этади. Куйганлик даражасига қараб бир неча маротаба қўллаш мумкин.

Илк бор нанотехнология принципларнини қўллаган ҳолда кумуш нанозарралари биоэрувчан, биопарчаланувчан полимер плёнкаларида шакллантирилди.

«Нанодерм» плёнкаси кенг таъсирга эга бўлиб, микроорганизмларга қарши фаоллик, куйган тўқималарни регенерацияловчи хоссаларни намоён этади. «Нанодерм» дори плёнкаси юқори сорбцион хоссани намоён этиб, куйган яралар юзасидаги ҳосил бўлган йирингларни ўзига шимиб олади ва микроорганизмларга нисбатан узоқ таъсирлашиш хоссасига эга. Плёнка куйган яралар юзасидан олиб ташланмайди, вақт ўтиши билан сўрилиб кетади, бу ўз навбатида бактерияларга қарши даволаш самарадорлигини оширади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Каховка ГЭСи: қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилди

1019 18:12 08.06.2023

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1086 15:35 08.06.2023

Ўзбекистон – Истанбулдаги анжуман диққат марказида

719 13:07 08.06.2023

Канада: мусулмонлар мактабдаги  ЛГБТ дарсларига қарши чиқишди

1409 10:32 08.06.2023

Мадина шаҳри 2023 йилги Ҳаж мавсумига тайёр

736 09:49 08.06.2023

Эрон гипертовушли ракета ишлаб чиқарувчи дунёдаги тўртинчи давлат бўлди

1479 15:30 07.06.2023
« Орқага