Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбек олимлари томонидан силга қарши янги препарат ишлаб чиқилди

576

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси матбуот хизматининг хабарига кўра,  Биоорганик кимё институтида етакчи илмий ходими Ш.Шомуротов раҳбарлигидаги бир гуруҳ олимлар силга қарши «Биомайрин 600 мг» препаратини яратишди. Ушбу препарат полигалактурон кислотаси (пектин) ва силга қарши препаратлар – изониазид, этамбутол ва рифампитсин асосида олинган.

Ўзбек олимлари томонидан яратилган мазкур препаратнинг афзаллиги шундаки, у макромолекуляр табиатга эга бўлиб, табиий полимер полигалактурон кислота макромолекуласига силга қарши изониазид, этамбутол ва рифампитсин кимёвий боғлар воситасида боғланган. Бунинг натижасида ушбу касалликка қарши бошқа препаратларга нисбатан организмга ножўя таъсири бир неча марта камайган ҳамда организмдаги самарали таъсир вақти бир неча бор ортган. Препарат патоген ҳужайраларга йўналтирилган таъсир кўрсатади, силнинг турли штаммларига нисбатан юқори фаолликка эга.

Ҳозирда ушбу «Биомайрин 600 мг» препарати тижоратлаштиришга йўналтирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олимлар парацетамолни кўп қабул қилишнинг зарарини айтишди

1256 14:20 10.02.2022

Америка компанияси коронавирусга қарши дорини синаб кўришни бошлади

651 10:05 28.09.2021

Нега коронавирусга қарши вакцина бор, аммо дориси йўқ? – мутахассис фикри

1402 11:15 19.08.2021

Эстонияда коронавирусга қарши пуркама дори яратилди

1341 23:25 02.08.2021

Антибиотикларни рецептсиз сотиш тақиқланган

833 13:35 28.07.2021
« Орқага