Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йил январь-сентябрь ойларида республикамизда 8 миллион тонна сабзавотлар етиштирилган. Сабзавотлар етиштириш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,8 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида Андижон вилояти – 1,3 миллион тонна, Самарқанд вилояти – 1,2 миллион тонна сабзавот етиштириб, рўйхатда етакчилик қилмоқда.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти – 876 минг тонна, Фарғона вилояти – 819 минг тонна, Тошкент вилояти – 800 минг тонна, Бухоро вилояти – 674 минг тонна, Наманган вилояти – 613 минг тонна, Хоразм вилояти – 404 минг тонна, Қашқадарё вилояти – 403 минг тонна, Жиззах вилояти – 308 минг тонна, Сирдарё вилояти – 215 минг тонна, Навоий вилояти – 214 минг тонна, Қорақалпоғистон Республикаси – 201 минг тонна сабзавот хирмонга тўккан.
Эслатиб ўтамиз, бу 10 ойлик маълумот. Йил охиригача кўрсаткич яна ошиши кутиляпти.