Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди

813

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси кеча, 22 март амалий ташриф билан Афғонистонда бўлди.

Кобулда Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттакий, мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мулла Ёқуб Мужоҳид, муваққат ҳукуматнинг бошқа аъзолари ва иқтисодий тузилмалар вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон ҳудуди орқали турли транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Муҳим транспорт-энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, “Термиз–Мозори-Шариф–Қобул–Пешовар” темир йўлини қуриш, “Сурхон–Пули-Хумри” йўналиши бўйлаб электр тармоғини тортиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Томонлар ишнинг амалий босқичига тезроқ ўтиш зарурлигини таъкидладилар ва икки томонлама кун тартибидаги барча масалалар бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Мулоқотлар чоғида аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш, қизларнинг Афғонистонда таълим олишини таъминлаш, шунингдек, Термиз шаҳридаги Таълим маркази негизида афғон кадрларини тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.

Учрашувлар доирасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар ўзаро англашув руҳида ўтди ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш истагини билдиришди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Харков вилоятини Россияга қўшиб олиш чақириғига жавоб берилди

107 13:40 30.05.2023

Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга диний идора муносабати

279 12:01 30.05.2023

Косово шимолида серблар ўнлаб тинчликпарвар аскарларни жароҳатлади

347 09:29 30.05.2023

Хожа Аҳрори Валий, Али Қушчи, Амир Темурларнинг Истанбулга қандай алоқаси бор?

2953 14:14 29.05.2023

Чегарадаги отишма: Эрон ва Афғонистон ўртасидаги кескинлик нега кучайди?

3482 11:41 29.05.2023

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1663 22:17 28.05.2023
« Орқага