Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 2021 йил 17 июнь куни Тошкент ва Москва шаҳарларида имзоланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида ва Россия Федерацияси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш тартиби тўғрисидаги ҳукуматлараро Келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ушбу Келишувга мувофиқ, эндиликда икки давлат фуқаролари ўзаро мамлакатлар ҳудудига кирган кундан бошлаб 15 кун ичида яшаш жойида рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудига киргандан сўнг 15 кун давомида рўйхатдан ўтмаса, бу жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.
Маълумот учун: Битим ратификация қилинишига қадар бу муддат ўзбекистонликлар учун 7 кун, россияликлар учун эса 3 кун эди.