Мудофаа вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги «Sputnik Афганистан» агентлигининг Ўзбекистонга тегишли учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари Афғонистон ҳаво маконини бузиб ўтгани ҳақидаги хабарини рад этди.
«Бу каби тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан қўшни давлатлар ҳаво маконини бузиш ҳолатлари бўлмаган», — дейилади вазирлик баёнотида.
Қўшимча қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг учувчисиз бошқариладиган, қирувчи ва ишғол авиацияси қатъий белгиланган тартибда жанговар навбатчилик ўтамоқда.