Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Туркияга рейсларни бекор қилди

1448

Эпидемиологик вазият ёмонлашуви ҳамда Туркия ҳукумати томонидан 3 ҳафталик локдаун эълон қилинганлиги сабабли «Ўзбекистон ҳаво йўллари» қуйдаги рейсларни бекор қилади:

  • Тошкент – Истанбул – Тошкент: фақат 14 май куни HY273-274 рейслари;
  • Самарқанд – Истанбул – Самарқанд: 5, 7, 10, 12 ва 14 май кунларидаги барча парвозлар;
  • Фарғона – Истанбул – Фарғона 1, 5 , 8, 12 ва 15 май кунларидаги парвозлар;
  • Урганч – Истанбул – Урганч: 2, 9 ва 16 май кунларидаги парвозлар.

Эслатиб ўтамиз, 29 апрель куни Туркияда локдаун эълон қилинди, мазкур тартиб 17 майгача давом этади. Локдаундан кўзда тутилган мақсад коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни яхшилашдир. Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған кунлик касалланишлар сони 5 мингдан ошмаслиги кераклигини таъкидлади. Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30 апрелдаги маълумотига кўра, яна 31 891 кишида коронавирус аниқланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистондан Қозоғистонга авиарейслар вақтинча бекор қилинди

279 08:05 07.01.2022

“Ўзбекистон ҳаво йўллари”га рақобатдош авиакомпаниянинг илк самолёти олиб келинди

1440 16:30 26.04.2021

Uzbekistan Аirways бир неча авиа йўналишларни бекор қилади

1339 13:30 20.04.2021

“Uzbekistan airways” ва “Uzbekistan airports”: қандай ўзгаришлар бўлади? 

992 08:00 20.04.2021

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Россияга халқаро рейсларни тиклашни режалаштирмоқда

2035 17:42 22.07.2020
« Орқага