Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида 14 поғона юқорилади

507

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Жаҳон одил судлов лойиҳаси (World Justice Project) ташкилоти томонидан эълон қилинган Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашрида Ўзбекистон 14 поғона юқорилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Нашрда Ўзбекистон учун берилган баҳолар 4,1 фоизга кўтарилиб, юртимиз бу борада энг яхши натижа кўрсатган 3 та давлатдан бирига айланди.

Мазкур Индекс тадқиқотлари 138 мингта уй хўжалиги ва 4 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос ва мутахассислар ўртасида сўровлар ўтказган ҳолда амалга оширилиб, унда 139 та мамлакатдаги (2020 йилга қараганда мамлакатлар сони 11 тага ортган) ҳуқуқ устуворлиги даражаси баҳоланган.

Жорий йилдаги нашрда Конго Республикаси, Гаити, Ирландия, Латвия, Литва, Люксембург, Малта, Парагвай, Словакия Республикаси ва Судан каби янги мамкатлар қўшилган.

Мамлакатимиз умумий рейтингда 85-ўринга жойлаштирилди.

Ушбу индекс жаҳон миқёсида фақатгина ҳуқуқ устуворлигининг аҳволини баҳолашга ихтисослашган ягона халқаро рейтинг ҳисобланиб, ўз навбатида Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторлари, Транспаренси Интренэшнл ташкилотнинг Коррупцияни қабул қилиш индексини шакллантиришда энг муҳим ахборот манбаларидан бири саналади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

80 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

199 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

138 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

572 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

376 08:08 08.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг мавзуси

496 22:05 07.12.2021
« Орқага