Бугун Тошкент – Тел-Авив – Тошкент йўналиши бўйича учадиган HY 301/302 рейслари бекор қилинди. «Uzbekistan Airways»нинг маълум қилишича, ушбу рейс Ўзбекистон Исроил фуқаролари учун учиш мумкин бўлмаган ҳудудлар рўйхатига киритилгани сабаб қолдирилган.
«Бекор қилинган рейслар бўйича маълумотларни қўшимча тарзда тақдим этамиз. «Uzbekistan Airways» АЖ номидан вужудга келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», – дейилади компания баёнотида.