Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон, ИТБ ва Саудия Aрабистони ўртасида муҳим шартнома имзоланди

2461

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишининг очилишида Иқтисодий имкониятларни кенгайтириш жамғармаси ташкил этилишини эълон қилди. 

Ўзбекистон, ИТБ ва Саудия Aрабистони ўртасидаги шартномани инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бўйича бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва ИТБ президенти Муҳаммад бин Сулаймон Aл-Жассир имзоладилар. 

Жамғарма капитали 500 миллион долларга етиши кутилмоқда. Лойиҳа ёшлар, аёллар ва қишлоқ аҳолисини тадбиркорликка жалб қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.

Ўзбекистон раҳбари янги лойиҳа Ўзбекистон ҳукуматининг республикада қашшоқликни камайтириш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

«Мен буни Ўзбекистоннинг қашшоқликни камайтиришга қаратилган ҳаракатидаги тарихий воқеа деб биламан. Иқтисодий сиёсатимизнинг асосий устувор йўналишларидан бири - аёллар ва ёшларни, айниқса, қишлоқ жойларида, инновацион лойиҳаларга сармоя киритиш ва ёш стартапларни қўллаб-қувватлашдир. Бизда бизнесни қандай қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ режамиз бор, ғоя пайдо бўлганидан то уни муваффақиятли амалга оширишгача, молиявий ва молиявий бўлмаган қўллаб-қувватлаш орқали», - деди Сардор Умурзоқов.

Ўзбекистон ҳукумати 100 миллион долларлик жамғарманинг 35 фоизини (35 миллион доллар), ИТБ 20 фоизини (20 миллион доллар), қолган 45 фоизини (45 миллион долларини) Саудия Aрабистони ўз зиммасига олади. Синов босқичи муваффақиятли бошланганидан сўнг, фонд 500 миллион долларгача ўсиши кутилмоқда.

«Биз ишонамизки, янги фонд янги лойиҳалар ва ташаббуслар учун ноёб молиявий платформага айланади. Бу тажрибани минтақа ва мусулмон дунёсининг бошқа давлатларига ўтказиш мумкин», - деди Муҳаммад бин Сулаймон Aл-Жассир.

Шартнома имзоланиши муносабати билан, Саудия Aрабистони Қироллигининг инвестициялар вазири Холид Aл-Фалиҳ маросим иштирокчиларига видеомурожаат юборди.

«Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кичик ва ўрта бизнес (КЎБ) мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига биргаликда катта ҳисса қўшади. Тадқиқотлар яна шуни кўрсатамоқдаки, юқори даромадли мамлакатларда КЎБ мамлакатлар ялпи ички маҳсулотининг 55 фоизигача тўғри келади ва 65% бандлик билан таъминланади. Бу кўрсаткич паст даромадли мамлакатларда янада юқори. Ишончим комилки, жамғарманинг яратилиши бутун Ўзбекистон бўйлаб юз минглаб одамларнинг ҳаётини тубдан ўзгартиради», - деди вазир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом молияси — мамлакат иқтисодига фойда

1888 21:00 06.09.2021

Ўзбекистон ва Нигер давлати "ВАҚФ" ташкилоти раҳбарлари учрашди

1994 22:30 04.09.2021

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга техник ёрдам гранти ажратади

1703 18:45 04.09.2021

ИТБ электрон тўлов платформасини ишга туширди

2246 21:05 03.09.2021

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ибн Сулаймон Ал-Жассир билан учрашди

1229 14:56 02.09.2021
« Орқага