Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтий сайланиши бўйича маълумот берди

3831

Шу кунларда баъзи сайтлар ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий вазифасига ким сайланиши ҳақида турли хабарлар эълон қилинаётгани ва ушбу ҳолатга идора расмийларининг муносабати ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз муносабатида юртимиз фуқароларини асл ҳолат ва мавжуд вазиятни билмай туриб, ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарларни тарқатишдан сақланишга чақирган эди. Идоранинг расмий телеграм каналида маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уставининг тегишли бандига асосан Диний идора раиси, муфтий Уламолар Кенгаши йиғилишида беш йил муддатга сайланади. Муфтий лавозимига сайланаётган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси, олий диний маълумотли, камида ўн йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ишлаган, уламолар ҳамда халқ орасида обрў ва ишонч қозонган бўлиши лозим.

«Айни кунларда муфтий лавозимига муносиб номзодларни атрофлича кўриб чиқиш, меҳнат фаолиятларини ўрганиш, билим салоҳиятларини мезонга солиш, иш тажрибаларини кузатиш ва халқ орасидаги обрў-эътиборларига баҳо бериш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Шунингдек, мазкур жараёнларнинг якуни тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий матбуотида эълон қилиниши таъкидланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россиядан Ўзбекистонга авиарейслар сони ортади

137 15:30 23.09.2021

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегараси муаммолари деярли келишиб олинди

281 13:40 23.09.2021

Оммавий тадбирлар ва йиғилишларга рухсат берилди – ССВ

324 10:55 20.09.2021

Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг хорижий банклардаги давлат активларини «эритиш»га чақирди

710 10:50 18.09.2021

Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди

514 10:05 18.09.2021

Apple’дан хато топган 15 ёшли ўзбекистонлик

5770 16:35 17.09.2021
« Орқага