Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Қирғизистонга боради

506

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

"Икки мамлакат етакчиларининг учрашувлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.

Олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларининг кенг доираси ўрин олган.

Ўзаро савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси дастурларини қўллаб-қувватлаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилади.

Саммит якунида икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган", дея қўшимча қилинади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

100 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

126 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

192 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

138 12:15 27.01.2023

Руслар Украинага янги ракета зарбалари бера бошлади

448 11:35 27.01.2023

Тирноқни жума куни олиш керакми?

599 10:30 27.01.2023
« Орқага