Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Ўзбекистон раҳбарининг шахсий аралашуви билан чегара муаммоси барҳам топди...”

3204

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Қирғизистон – Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятга муносабат билдирар экан, мазкур муаммонинг ҳал бўлишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг катта ўрни борлигини таъкидлади: 

“Куни кеча бутун матбуот қирғиз ва тожик чегарасидаги отишмалардан ларзага келди. Очиғи, шахсан мен бу ҳодиса катта урушга айланиб кетишидан қаттиқ хавотирга тушиб қолдим. Танклар ва ҳарбий самолётларнинг отишмаларини кўриб, вазият осонликча ўнгланмайдигандек туюлди. Қанчадан-қанча одам вафот этди. Жуда кўплар яраланди. 

Лекин Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари ва шахсий аралашуви натижасида бугун бу муаммо барҳам топди. Тожикистон ҳамда Қирғизистон Президентларининг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашиб, ўзаро муросага эришилди. 

Эртага яна баҳсли фикрлар бўлар, балки. Ким биринчи уруш бошлади, ким ҳақу ким ноҳақ деган айбловлар ҳам ўртага чиқиши мумкин. Лекин нима бўлганда ҳам, қўшниларимиз бир-бирлари билан келишиб олишди. Ўзбекистон раҳбари дунё ҳамжамияти кўз ўнгида Марказий Осиё минтақасидаги ўз овозига эга, энг авторитет шахс, вазиятни барқарорлаштира оладиган лидер сифатида намоён бўлди.  

Шубҳасиз, бунда кейинги йилларда давлатимиз ва қўшни мамлакатлар ўртасидаги  муносабатларнинг яхши томонга ўзгаргани, дўстона алоқалар ўрнатилгани самара берди. 
Уруш тўхтади. Аллоҳга минг шукур”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

782 11:54 30.11.2022

2022 йил 1 декабрдан...

516 10:57 30.11.2022

Президентнинг Саудия Арабистонига ташрифидаги келишувлар амалга татбиқ қилинмоқда

628 16:08 29.11.2022

Мамлакатимизда шакар ишлаб чиқариш ҳажми ошди

327 15:30 29.11.2022

Путин Тоқаевга Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилди

874 09:10 29.11.2022

Ўзбекистон 8 миллион тонна сабзавот етиштирди

303 12:15 28.11.2022
« Орқага