Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖга Қозоғистон корхонасидан 44 минг доллар ундириб берилди

816

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган. Бу ҳақда Савдо-саноат палатасининг ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, мурожаат палата томонидан ўрганиб чиқилганда, жамият ва Қозоғистон Республикасида фаолият юритувчи “KZ-Экспорт 2018” корхонаси ўртасида юк вагонларини ижарага бериш шартномаси имзоланганлиги, бироқ Қозоғистон корхонаси томонидан шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги, яъни юк вагонлари ўз вақтида қайтарилмаганлиги натижасида жамиятга моддий зарар етказилганлиги аниқланган. 

Қозоғистон корхонаси шартнома шартларини лозим даража бажармаганлиги оқибатида ҳисобланган жарима маблағларини ундириш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.

Тошкент шаҳар иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, Қозоғстон корхонаси ҳисобдан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фойдасига 44 580 АҚШ доллари миқдорида зарар ундириб берилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага