Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

5899

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги баёноти хабарига кўра, 2022 йил 5 июль, соат 16:20 атрофида Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга Афғонистон томонидан учиб келгани тахмин қилинган бешта снаряд қулаган.

Снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган ва қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ. 

Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган тўртта хонадонга кичик зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёр бўлинмаси томонидан зарарсизлантирилган.

“Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда”, дейилади баёнотда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

103 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

224 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

274 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

212 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

333 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

298 18:58 18.08.2022
« Орқага