Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Афғонистон электр узатиш тармоғи қурилиши лойиҳасини муҳокама қилди

708

25-30 декабрь кунлари «Da Afghanistan Breshna Sherkat» компаниясининг бош директори Ҳофиз Муҳаммад Амин Форуқий бошчилигида Афғонистон делегацияси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида музокаралар ўтказди.

Томонлар Афғонистон ҳудудида «500 кВли Сурхон – Пули Хумри электр узатиш тармоғи қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш масаласини кўриб чиқди.

«500 кВли Сурхон – Пули Хумри (Хўжа Алвон) электр узатиш тармоғи қурилиши» инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 февралдаги ПҚ–3531сонли қарори асосида амалга оширилмоқда.

Лойиҳа Осиё Тараққиёт банкининг грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Электр узатиш тармоғининг умумий узунлиги 245,6 километрни ташкил этади. 

Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади Афғонистон билан қўшничилик муносабатларни яхшилаш, Афғонистон иқтисодиёти ривожланишига, халқининг турмуш фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиш, Афғонистонга электр энергия экспортини ошириш ҳамда Афғонистон энергетика тизимини Ўзбекистон ва Марказий Осиё энергетика тизимига улаш учун техник шароитлар яратишдан иборатдир.

Юқори кучланишли электр тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан 500 кВ кучланишли «Сурхон» подстанциясидан ўзбек-афғон чегараси (Амударё дарёси)гача 45 километр узунликдаги 500 кВ электр узатиш тармоғи қуриб битказилди. Афғонистон ҳудудида лойиҳанинг 201 километр узунликдаги қисмининг қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

196 21:43 05.07.2022

Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига қандай ташқи кучлар раҳна солмоқда?

713 21:30 05.07.2022

Ҳаж зиёратида юрган Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади  

441 21:15 05.07.2022

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

480 21:07 05.07.2022

Ўзбекистон ТИВ Термиздаги ҳолат бўйича баёнот берди

1457 20:22 05.07.2022

Илихон

164 20:15 05.07.2022
« Орқага