Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Нигер давлати "ВАҚФ" ташкилоти раҳбарлари учрашди

1455

Ўзбекистон ва Нигер давлати "Вақф" ташкилоти раҳбарлари музокара ўтказдилар. 

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар Кенгашининг 46-йиллик анжумани доирасида Нигер республикаси президентининг вақф масалалари бўйича маслаҳатчиси, Нигер вақф ташкилоти раҳбари Хадижа Диалло ҳамда Ўзбекистоннинг "Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов ўртасида ҳамкорлик масалалари бўйича музокара бўлиб ўтди. 

Учрашув давомида Хадижа Диалло Нигер давлатида вақф ташкилоти ва унинг фаолияти билан таништириб ўтди. Шунингдек, Яҳё Абдураҳмонов мамлакатимизда ташкил этилган "Вақф" фонди ва унинг вазифалари, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди. 

Томонлар мадраса, меҳмонхона, бозорлар қуриш, сув чиқариш, етимларни таъминлаш ва бошқа йўналишларда вақф орқали катта натижаларга эришиш мумкинлигини таъкидлаб ўтдилар. 

Хадижа Диалло Нигер мамлакатида 24 миллион аҳоли бўлиб, 99% аҳоли мусулмон, ҳамда асосан ёшлардан ташкил топганини айтиб ўтди. Сўнгги йилларда Нигер ҳукумати вақф бўйича махсус қонун қабул қилган. 2030 йилга бориб вақф институти мамлакатнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатиш, барқарор иқтисодий ва ижтимой ривожланишни таъминлашда асосий институт вазифасини ўташи Нигер вақфининг асосий мақсади этиб белгиланган.

Музокарада томонлар эсдалик совғалари билан алмашдилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом молияси — мамлакат иқтисодига фойда

1334 21:00 06.09.2021

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонга техник ёрдам гранти ажратади

1229 18:45 04.09.2021

ИТБ электрон тўлов платформасини ишга туширди

1814 21:05 03.09.2021

Ўзбекистон, ИТБ ва Саудия Aрабистони ўртасида муҳим шартнома имзоланди

1957 21:18 02.09.2021

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ибн Сулаймон Ал-Жассир билан учрашди

780 14:56 02.09.2021
« Орқага