Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

433

25-26 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида III Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Форумнинг иккинчи кунида икки давлат бош вазирлари Абдулла Арипов ва Асқар Мамин музокаралар ўтказди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий, қишлоқ хўжалиги, транзит-транспорт, сув-энергетика, саноат кооперацияси, туризм ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. 

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 9 ойида икки давлат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,9 миллиард доллардан ошди. Мақсад – 2022 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга, 5 йил ичида эса 10 миллиард долларга етказиш. 

Форум доирасида машинасозлик, агробизнес, қурилиш материаллари, электротехника маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа йўналишларда умумий қиймати 611,3 миллион доллар бўлган 54 та инвестиция ва тижорат битимлари имзоланди. 

Туркистон шаҳрига ташрифи доирасида икки давлат бош вазирлари Назарбоев интеллектуал мактабининг очилиш маросимида иштирок этди. Х. А. Яссавий мақбараси, «Буюк дашт юрти» маркази, «Керуен-Сарай» сайёҳлик мажмуаси ва бошқа объектларда бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нохуш статистика: 2021 йилда хорижда вафот этган мигрантлар сони очиқланди

153 10:48 20.01.2022

Ўзбек олимлари томонидан силга қарши янги препарат ишлаб чиқилди

90 10:25 20.01.2022

«Толибон» Афғонистондаги иқтисодий муаммоларнинг сабабини айтди

269 10:05 20.01.2022

Назарбоев энди расман раис эмас

233 09:52 20.01.2022

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

236 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

265 08:25 20.01.2022
« Орқага