Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилишди

442

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида Қозоғистон Президенти давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистонда қонунга зид хатти-ҳаракатларга чек қўйиш, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, шу жумладан саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика, маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан кўп томонлама ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

82 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

219 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

267 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

209 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

291 18:58 18.08.2022
« Орқага