Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Ўзбекистон ва Қозоғистон – табиий иқтисодий ҳамкорлар» – Шавкат Мирзиёев

425

Аввал хабар берганимиздек, давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев расмий ташриф билан Қозоғистонга ташриф буюрди.

Мулоқот аввалида Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар бутун Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Президентимиз таклиф учун миннатдорлик билдириб, ушбу учрашув Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида ўтаётганини таъкидлади ҳамда Ўзбекистон халқи номидан биродар қозоқ халқини ушбу қутлуғ сана билан самимий табриклади, тинчлик-осойишталик, равнақ ва янги зафарлар тилади.

Ўзбекистон етакчиси икки биродар давлат ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларининг ривожланиш суръатини мамнуният билан қайд этди.

«Ўзбекистон ва Қозоғистон – табиий иқтисодий ҳамкорлар. Иқтисодиётларимиз рақобат қилмайди, бир-бирини тўлдириб туради. Ўзаро савдо ортмоқда. Жорий йилда товар айирбошлаш рекорд даража - 4 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Автомобилда ва темир йўллари орқали юк ташиш ҳажмлари ошмоқда. Авиақатновлар тўлиқ қайта тикланди, янги йўналишлар очилмоқда. Етакчи корхоналаримиз кооперацияни муваффақиятли кенгайтирмоқда. Кейинги йилларда иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларида қўшма корхона ва лойиҳалар сони 6 баробарга ошди», – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Президентининг ташрифи арафасида Туркистон шаҳрида Бош вазирлар раислигида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ҳудудлар форуми ўтди. Куни кеча Қозоғистон пойтахтида қўшма бизнес-форум муваффақиятли ўтказилди. Ушу тадбирлар натижасида жами 6 миллиард долларлик келишув ва шартномалар имзоланди.

Давлатимиз раҳбари бугун икки томонлама стратегик шериклигимизни иттифоқчилик муносабатлари даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қилинишини айтди.

«Бу нафақат мамлакатларимиз, балки бутун минтақанинг изчил тараққиёти, барқарорлиги ва равнақи учун улкан аҳамиятга эга бўлади», – деди Ўзбекистон Президенти.

Учрашувда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасидаги интилиши қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон – Қирғизистон можароси: жабрланганлар сони ортяпти

416 23:00 27.01.2022

Мубашшир Аҳмад: “Жумҳур уламо тан олмаган жиҳодга бораман дейиш – ғирт абсурд иш”

334 22:24 27.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Боғловчи сўз қўшиб, талоқни такрорлаш

139 22:10 27.01.2022

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна отишмалар юз берди

416 21:28 27.01.2022

Эрон ва Ўзбекистон: маданий ва зиёрат туризми тараққий топиши лозим

210 21:05 27.01.2022

Динимни ўрганаман: Рамазон рўзасини нафл нияти билан тутиш мумкинми?

243 20:10 27.01.2022
« Орқага