Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди

1089

5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати томонидан хабар берилди.

"Суҳбат аввалида Россия Президенти давлатимиз раҳбари томонидан Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича кўрилган қатъий чораларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ўтган йил ноябрь ойида Москва шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувда эришилган келишувларнинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Икки томонлама мулоқотлар ва ўзаро алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 35 фоизга ошди. Йирик инвестиция лойиҳалари ва маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурлари давом эттирилмоқда.

Минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасидаги тадбирлар кўриб чиқилди", дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

73 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

213 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

263 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

205 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

290 18:58 18.08.2022
« Орқага