Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва «Толибон» музокаралари қолдирилди

1686

Бугун Термиз шаҳрида Ўзбекистон ва Афғонистон расмийлари ўртасида ўтказилиши режалаштирилган музокаралар қолдирилди.

Музокаралар шанба куни ўтказилиши мумкин, деб айтган РИА Новости мухбирига Ўзбекистон томондан музокаралар иштирокчиси.

«Бугун Термизда учрашув бўлмайди. Балки шанба куни бўлиб ўтади», - деган манба.

У музокаралар шартларини ўзгартириш сабабларини аниқ айтмаган.

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Кобулда Афғонистон муваққат ҳукумати вакиллари билан музокара ўтказган эди.

Учрашув якунида 15 октябрь, жума куни Термиз шаҳрида қўшма музокаралар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилган эди. 

Учрашувда томонлар томонидан савдо-иқтисодий масалалар,  ўзаро савдодаги  тўсиқларни олиб ташлаш, шунингдек, Сурхон-Пули-Хумри электр узатиш линияси ва Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар темир йўлини қуриш лойиҳалари ҳақида муҳокама қилиш режалаштирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

82 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

207 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

139 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

575 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

378 08:08 08.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг мавзуси

496 22:05 07.12.2021
« Орқага