Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида университет очилади

726

Туркия ва Ўзбекистон ҳамкорлигида қўшма университет ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Туркия Олий таълим кенгаши раҳбари Эрол Ўзвар Тошкентда Туркия ва Ўзбекистон ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликдан кутилаётган натижалар мавзусидаги йиғилишда маълум қилди.

Ўзвар Туркия Ўзбекистон билан олий таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга аҳамият беришини таъкидлади.

“Бугунги кунда Туркия олий ўқув юртларида 2500 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда, – деди кенгаш раҳбари. Унинг сўзларига кўра, тегишли ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам фойда келтиради. – Шу нуқтаи назардан, Олий таълим кенгаши ҳамда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Туркия олий таълими тажрибасини дўст ва қардош Ўзбекистон халқи билан бўлишиш мақсадида Ўзбекистон – Туркия университетини ташкил этишни режалаштирмоқда”.

Эрол Ўзвар бошчилигидаги Туркия Олий таълим кенгаши ва олий ўқув юртлари вакилларидан иборат делагациянинг Ўзбекистондаги учрашувлари 29 январгача давом этади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳасан Басрий: Нечун йиғламайсиз?

160 12:00 20.05.2022

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

490 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

514 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

246 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

854 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

154 09:40 20.05.2022
« Орқага