Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

926

Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия давлати раҳбари жаноб Ражаб Тоййиб Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Етакчилар шу йили март ойида Тошкент шаҳрида ўтган Стратегик шериклик кенгашининг иккинчи йиғилишида эришилган келишувлар ижросининг боришини муҳокама қилдилар.

Туркия Президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги икки томонлама лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, 2022 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилди.

Давлат раҳбарларини яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити билан бир-бирини қутлаб, мамлакатларимизнинг биродар халқларига фаровонлик ва равнақ тиладилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

80 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

218 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

264 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

209 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

326 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

291 18:58 18.08.2022
« Орқага