Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда 10 та қуёш ва шамол электр станциялари қурилади

1250

2022 йилда умумий қуввати 3 600 МВт бўлган 10 та қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича битимлар имзоланади, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.

Қайд этилишича, 2022 йилда Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона ва бошқа вилоятларда умумий қуввати 1 900 МВт бўлган 8 та қуёш фотоэлектр станциялари ҳамда Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1 700 МВт бўлган 2 та шамол электр станцияларини қуриш учун лойиҳа битимлари имзоланиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, 2023 йилда Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 1 097 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станциялари ва Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1 600 МВт бўлган 4 та шамол электр станциялари “яшил” энергия ишлаб чиқаришни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида биринчи 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

30 йиллик ҳамкорлик самараси

192 09:02 01.10.2022

Ўзбекистон яна бир индексда юқорилади

366 14:45 30.09.2022

Тошкент кўчаларида ҳаракат тезлиги камайтирилади

352 09:20 30.09.2022

Украина бу‌йича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахбороти

1599 07:54 30.09.2022

Германияда ўзбекча китоб 

239 18:30 29.09.2022

ЕОИИ ва Ўзбекистон: Ташкилотга аъзо бўлиш биз учун манфаатлими?

635 17:20 29.09.2022
« Орқага