Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда фуқаро паспортининг рақамли профили жорий этилади

1088

Ўзбекистонда Gov Pass мобиль иловаси кўринишида фуқаро паспортининг рақамли профили жорий этилади. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишаётган пайтда маълумот берилди.

Қайд этилишича, Gov Pass мобиль иловаси смартфонга ўрнатилади ва унда паспорт, диплом, меҳнат дафтарчаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси каби кўплаб ҳужжатлар жамланади. Яъни, фуқаронинг барча ҳужжатлари доим ёнида, телефонда бўлади. Бу вақт ва пулни тежаб, қоғозбозликни камайтиришга хизмат қилади, оворагарчиликларни бартараф этади.

Давлатимиз раҳбари тақдимот чоғида келгуси йилда IT хизматлар ҳажмини 35 фоиз ошириб, 21 триллион сўмга етказиш, дастурлаш хизматларини кўпайтириш учун барча имконият борлигини таъкидлади.

Сунъий интеллект марказини ишга туширишни жадаллаштириш, хориждан IT мутахассислар жалб этиш тартибини соддалаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига келгуси йилда IT тармоқлар тезлигини 1,8 баробар ошириш ҳамда 1 миллион қўшимча кенг полосали тармоқлар ўрнатиш вазифаси қўйилди. Бу орқали аҳоли пунктларининг барчаси мобил алоқа ва кенг полосали интернет билан таъминланади.

Президент янги технологиялар, аввало, одамларга хизмат қилиши, қулайлик яратиши зарурлигини таъкидлади. Охирги йилларда 300 дан ортиқ давлат хизмати электрон шаклга ўтказилиб, шу йилнинг ўзида улардан 16 миллион маротаба фойдаланилган.

Келгуси йилда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар улуши 60 фоизга етказилиши белгиланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда биринчи “Халқ қурултойи” чақирилади

27 11:45 16.08.2022

Ғарбнинг буюклари пайғамбар алайҳиссалом ҳақларида...  

197 11:15 16.08.2022

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

152 10:55 16.08.2022

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

152 10:35 16.08.2022

Франция ғазнасидан миллионлаб пул ўғирлаган 4 нафар исроиллик ҳибсга олинди

150 10:10 16.08.2022

Саудия валиаҳди қирол Салмон номидан Каъбани ювди 

335 09:45 16.08.2022
« Орқага