Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилади

307

2022 йилдан бошлаб ҳар йили ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ташкил этилади.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро зиёрат туризми ҳафталигини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарордан кўзланган мақсад, мамлакатимиздаги мавжуд зиёрат туризми салоҳиятидан янада унумли фойдаланиш, осори-атиқаларга бой она юртимиз дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бири эканини халқаро миқёсда намойиш этишдир.

Жорий йилда ўтказиладиган ҳафталик доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Халқаро ҳафталик ўтказиладиган бинолар ҳамда хорижий иштирокчилар учун банд қилинган жойлар мусулмон меҳмондўстлиги ва бошқа дин вакиллари талабномаларига мос қулайликлар билан таъминланади.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда Халқаро ҳафталик доирасида диний китоблар, диний уламоларнинг асарлари ва Ўзбекистонда чоп этилган Қуръони Карим ҳамда мавзули сувенир маҳсулотлари кўргазмаларини ташкил этади.

Маданият вазирлиги “Ҳунарманд” уюшмаси билан ҳамкорликда маданий тадбирларда иштирок этиш учун хорижий ва маҳаллий ҳунарманд ва наққошлар, миллий раққослар ансамбллари, мусиқий ижод ва анъанавий санъат усталари ҳамда миллий ва сипо (камтар) либослар дизайнерлари иштирокини таъминлайди. 

Шунингдек, диний-маърифий тадбирларда таниқли хорижий ва маҳаллий диний уламолар, воизлар ва диний-маърифий соҳа вакиллари жалб этилади.

Ҳар йили 15 октябрга қадар Халқаро ҳафталик ўтказиладиган диққатга сазовор жойлар шай ҳолатга келтирилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

441 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

739 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

169 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

260 21:00 01.07.2022

Хотира

284 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

247 20:00 01.07.2022
« Орқага