Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда Ҳайит намози ўқилиш шартлари ҳақида айтилди

2755

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков Халқаро Пресс-клубда ўтказилган «Янги қонун таҳлили: асосий ўзгариш ва қўшимчалар» мавзусидаги сессияда Ҳайит намозининг ўқилиши масаласига тўхталиб шундай деди:

«Диний идора томонидан ҳайит намозини карантин шароитларида ўқиш учун барча кўрсатмалар бериляпти. Бир қанча вақтдан буён жума намозлари ташқарида ўқиляпти. Ҳайит намозини ҳам ташқарида адо этиш учун шароитлар қилиняпти. Албатта масофа сақланилган ҳолда. Шунингдек, халқимиздан илтимос қиламизки, намозга буюрилмаган ёш болалар ва беморлиги бўлган ёши катта кишиларнинг келиши тавсия этилмайди».

Эслатиб ўтамиз, аввароқ Қозоғистон ва Москва масжидларида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабаб Қурбон Ҳайити намозининг ўқилмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қурбонликка сўйиладиган ҳайвонлар

2751 22:35 18.07.2021

Ўзбекистонда Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси маълум қилинди

2174 20:10 13.07.2021

Москва масжидларида ҳайит намози ўқилмайди

1357 15:20 12.07.2021

Ўмон аҳолиси ҳайитни локдаунда ўтказади

746 08:15 09.07.2021

Рамазон ойи якунлари ва ҳайит байрами бўйича маълумот берилди

910 17:36 13.05.2021
« Орқага