Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда «Имом Бухорий» ордени таъсис этилади

485

Республика Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз биринчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди. 

Таъкидланишича, мазкур орден икки даражадан иборат бўлади: “Олий даражали Имом Бухорий” ордени ҳамда “Имом Бухорий” ордени. “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда катта ютуқларга эришганлиги учун:

хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари;

хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари;

халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек хорижий арбоблар ва олимлар;

мамлакатимизнинг атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, атоқли олимлар, адиблар, педагоглар ва илмий тадқиқотчилар мукофотланади.

“Имом Бухорий” ордени билан:

улуғ алломаларимиз илмий меросини чуқур ўрганиб, ўсиб келаётган ёш авлодни аждодлар меросига ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги хизматлари;

юксак инсоний ғоялар ва муқаддас қадриятларимизни ўзида ифода этган тарихий меросимизни тизимли асосда тадқиқ этиш, улардан диний таълим, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида фойдаланиш мақсадида зарур дарслик ва ўқув қўлланмалари, илмий-амалий тавсиялар тайёрлашдаги самарали меҳнати;

мамлакатимиздаги диний-ижтимоий жараёнлар ҳамда диний бағрикенгликни таъминлаш масалаларини ўрганишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ўтказишдаги фаолияти;

«Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида ислом динига нисбатан содир этилаётган ғаразли таҳдид ва ҳаракатларнинг олдини олиш, бундай хатарларга қарши курашишнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётда қўллаш борасидаги хизматлари;

ислом цивилизациясининг умуминсоний қадриятларини, жумладан, халқимиз маънавияти ва маданияти ривожида тутган ўрни ҳамда аҳамиятини ўрганиб, уларнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этишдаги катта хизматлари учун мукофотланади.

“Олий даражали Имом Бухорий” ордени ва “Имом Бухорий” ордени билан бошқа шахслар ҳам илм-маърифатни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланиши мумкин.

“Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти, “Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахслар эса базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

410 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

697 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

372 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

381 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

294 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

524 15:55 01.10.2022
« Орқага