Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда ислом молияси ва банкчилигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

1859

Жорий йилнинг 14-17 февраль кунлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан “Islamic finance advisory and assurance services” (Буюк Британия) консалтинг компанияси делегацияси билан биргаликда Ўзбекистонда ислом молияси ва банкчилигини жорий этиш мақсадида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, микрокредит, лизинг ва суғурта ташкилотлари вакиллари билан музокаралар олиб борилди.

Учрашувлар давомида мамлакатда исломий молиялаштириш воситаларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича навбатдаги қўшма саъй-ҳаракатлар кўриб чиқилди. Хорижий маслаҳатчилар лойиҳа доирасида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари ҳақида тақдимотлар ўтказди.

Олиб борилган музокаралар якунлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов билан ўтказилган учрашувда кўриб чиқилди. Консалтинг компаниянинг вакиллари манфаатдор ташкилотлар билан бўлиб ўтган муҳокамалар бўйича ҳисобот бердилар ҳамда биринчи навбатда кўриб чиқиш ва қайта ишлаш учун таклиф этилаётган қонун ҳужжатлари рўйхатини тақдим қилдилар.

Учрашув якунида лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш доирасида амалий ҳамкорлик қилишнинг навбатдаги тадбирлари белгилаб олинди.

Маълумот учун: IFAAS ислом молияси бўйича ихтисослашган халқаро консалтинг фирма бўлиб, 50 га яқин мамлакатларда кўплаб маслаҳат лойиҳаларини амалга оширган ва 15 йиллик тажрибага эга, шу жумладан, кўплаб илғор ислом молияси бўйича лойиҳаларини муваффақиятли якунлаган. Буюк Британия, Франция, Бахрайн, Покистон ва Марокашда ўзининг ваколатхоналарига эга.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1014 22:17 28.05.2023

Хитой Марказий Осиёни “ўз қаноти остига” олмоқчими?

1545 16:33 24.05.2023

Ўзбекистонда Президент сайлови муддатидан олдин ўтказилади

1981 15:12 08.05.2023

Ўзбекистон ва Туркия президентлари стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

1279 09:22 03.05.2023

Туркия ва Ўзбекистон раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар ҳолатини муҳокама қилишди

728 09:01 13.04.2023

Йўлларда автоҳалокатларнинг камайиши катта жарималарга боғлиқми? Туркия ва Ўзбекистондаги ҳолатнинг қиёсий таҳлили

2207 16:34 03.04.2023
« Орқага