Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда исломий банклар йўқлигининг сабаби айтилди

6941

Шу кунларда Тошкент шаҳрида Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишини навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда аввалроқ хабар берган эдик.

Анжуманда кўплаб ОАВ қатори «Azon» жамоаси вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Кеча йиғилишда кўтарилган бир қатор масалаларга тўхталган эдик, бугун ушбу анжуманда турли хил давлатлардан келган меҳмонлар томонидан берилган саволларга изоҳ бериб ўтсак. Жумладан, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовга меҳмонлар томонидан «Нега Ўзбекистонда исломий банклар йўқ?» деган савол берилди. Бу саволга Обид Ҳакимов айни кунларда Ўзбекистонда Исломий банкларни йўлга қўйиш ҳар томонлама ўрганилаётганлиги, бундан бир йил олдин Президентимиз бу борада топшириқ берганлиги, ҳозирда шунинг устида иш олиб борилаётгани, асосийси халқни ишончига кириш кераклиги, негаки халқимиз ҳамон анъанавий банкларга нисбатан ишончи паст эканлиги, исломий банкларни очишдан олдин халқни банкларга бўлган ишончини ошириш лозимлигини таъкидлади.

Аммо бу жавобга Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти директори ўринбосари Абдулҳаким Алваер эътироз билдириб шундай деди: «Қандай қилиб анъанавий банкларга халқ ишониши керак? Ахир бу банкларнинг йўналиши уларнинг эътиқодига тўғри келмайди. Исломий банклар эса улар хоҳлаётган банклардир», — деди.

Юқорида берилган саволга Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ҳам ўз фикрини билдирди. Унинг айтишича, Ўзбекистон аҳолиси банк тизимини тушуниши учун уларнинг саводхонлигини ошириш керак. Шунинг учун ҳам Исломий банклар очилиши аста-секин йўлга қўйилишини таъкидлади. 

"Гап шундаки, мамлакат аҳолисининг молиявий саводхонлиги даражаси анча паст. Эҳтимол, одамлар оддий банк хизматлари ҳақида нимадир билишади, лекин исломий молиялаштириш ҳақида деярли маълумотга эга эмас. Бу мавзу айниқса финтех ривожланиши шароитида долзарбдир. Муайян салоҳиятни яратиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш зарур. Аҳолининг молиявий саводхонлиги ошиши билан исломий банк тизимини жорий этиш анча осонлашади”, – деди Норқулов

Илҳом Норқулов сўзларидан тушунса бўладики, Ўзбекистон аҳолиси ҳали Исломий банклар билан ишлашга тайёр эмас. Аммо Обид Ҳакимовнинг Azon.uz мухбирига берган маълумотига кўра, яқин бир йил ичида юртимизда Исломий банклар ўз фаолиятини бошлайди.

Маълумот учун: ИТБ гуруҳининг йиллик йиғилишида бугун Шавкат Мирзиёев иштирок этади. Бу ҳақида давлатимиз раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилган. Шунингдек Шавкат Мирзиёев тадбир доирасида Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Муҳаммад бин Сулаймон Ал-Жассир билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Нурбек Ғофуров
Azon.uz мухбири

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом молияси бўйича нуфузли халқаро ташкилот Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатди

394 10:39 24.05.2022

Ислом молиясининг Ўзбекистон учун аҳамияти — Ислом тараққиёт банки ходими билан суҳбат

547 16:05 11.04.2022

Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасида олиб борилаётган ҳамкорлик

1127 12:50 02.09.2021

Ислом тараққиёт банки билан COVID-19 дан сўнг юзага келган инқирозлар муҳокама қилинди

1300 06:25 02.09.2021

Тошкентда Ислом тараққиёт банкининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда

1551 19:25 01.09.2021
« Орқага