Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида мамлакатимизга 101 давлатдан озиқ-овқат маҳсулотлари импорти амалга оширилган.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврида 94 тани ташкил этган.
Жорий йилнинг январь-май ойларида мамлакатимиз озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:
— Қозоғистон – 516 миллион;
— Россия – 350 миллион;
— Бразилия – 159 миллион;
— Беларусь – 58 миллион;
— Покистон – 43 миллион;
— Туркия – 24 миллион;
— Эквадор – 23 миллион;
— Хитой – 21 миллион;
— Эрон – 18 миллион;
— Малайзия – 14 миллион АҚШ доллари.
Хусусан, ТОП 10 таликка кирган давлатлардан бири — Туркиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми:
Товуқ гўшти – 3,3 минг тонна;
Мандарин – 3 минг тонна;
Маккажўхори – 2 минг тонна;
Какао ва шоколад – 961 тонна;
Олма – 874 тонна;
Қандолат маҳсулотлари – 521 тонна;
Маргарин маҳсулотлари – 484 тонна;
Сут маҳсулотлари – 319 тонна;
Банан – 197 тонна;
Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 16 тонна.