Ўшда чегарани ноқонуний кесиб ўтган Хитой фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 44 ёшли эркак Ўзбекистонда жиноят содир этиб, Ўш шаҳридаги меҳмонхонада яширинган.
Хорижлик фуқарога нисбатан «Қирғизистон Республикаси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш» 378-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.