Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда тотализатор сайтларига кириш чекланмоқда

967

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда 10 дан ортиқ букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи ноқонуний сайтларга киришни чеклади.

Қайд этилишича, республикада букмекерлик фаолияти ноқонуний ҳисобланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 191-моддаси  (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар)  шунингдек, Жиноят Кодексининг 278-моддаси (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш)га биноан бу турдаги фаолият ҳали ҳам ноқонуний ҳисобланади.

Шунингдек, «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига кўра рекламада ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулот тўғрисидаги ахборотни, жумладан, тотализатор ва букмекерлик идоралари ҳақидаги маълумотларни тарқатиш тақиқланади.

«Ҳурматли истеъмолчилар, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги сизни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар билан шуғулланмаслик ҳақида огоҳлантиради», - дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ юртимиздаги машҳур тадбиркорлардан бири Зафар Ҳошимов «ғалаба орзуси бир кун келиб қарздан қутулиш орзусига айланади» дея онлайн қимор ўйинларини танқид қилган эди. 
Шу билан бирга сайтимизда «Замонавий балодан сақланинг!» мавзусидаги таҳлилий мақола ҳам эълон қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Букмекерлик – қиморнинг энг хатарли кўриниши» 

686 21:05 20.11.2021

Ўзбекистонда букмекерлик идоралари ташкил этилишига муносабат: сўровнома натижалари

1624 19:40 15.01.2020

Букмекерлик — тижорат эмас, офат!

3724 11:00 26.11.2019
« Орқага