Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонда яна чангли бўрон кузатилиши мумкин

1011

Жорий йининг 1–2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида республика бўйича шамол 17–22 метр секундгача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 25–28 метр секундгача кучайиши мумкин, айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлари кўтарилиш кузатилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 ноябр куни Ўзбекистон ҳудудида  ўта камёб ҳодиса ҳисобланган қум бўронлари кузатилган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати эса бундай вазиятда имкон қадар очиқ ҳавода юрмаслик зарурлигини маълум қилган. Айниқса, нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак. Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни ҳар икки соатда алмаштириш шартлиги қайд этилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нохуш статистика: 2021 йилда хорижда вафот этган мигрантлар сони очиқланди

95 10:48 20.01.2022

Ўзбек олимлари томонидан силга қарши янги препарат ишлаб чиқилди

83 10:25 20.01.2022

«Толибон» Афғонистондаги иқтисодий муаммоларнинг сабабини айтди

254 10:05 20.01.2022

Назарбоев энди расман раис эмас

221 09:52 20.01.2022

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

229 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

261 08:25 20.01.2022
« Орқага