Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Ўзбекистондаги сайлов дунёга таъсир қилади” – Forbes

2137

Американинг машҳур Forbes журнали мустақил журналист Мелик Кайланнинг Ўзбекистондаги президентлик сайловлари натижаларига бағишланган мақоласини чоп этди.

Мақолада Ўзбекистоннинг яққол ва сезиларли, айниқса, ўтган ўн йилликлардаги изоляциион сиёсатига нисбатан демократик тараққиёти қайд этилган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қўшни давлатлар билан муносабатларни яхшилаш, болалар меҳнатига барҳам бериш, инвестиция ва туризмни рағбатлантириш, мамлакатни бизнес учун очиш борасидаги сиёсати алоҳида таъкидланган.

Кайланнинг таъкидлашича, шу фонда ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайловларга нисбатан айрим танқидий баҳолари Ғарб сиёсатчилари кўпинча ўзбек маданияти ва менталитетини тушунмаслигини кўрсатади.

Унинг фикрича, Тошкент сўз эркинлиги, демократия, ошкоралик сари жуда онгли ва эҳтиёткорлик билан кетмоқда, асосийси бу ҳаракат тўғри йўналишда. Шу билан бирга, муаллифнинг фикрича, мамлакатдаги вазиятга тарихий, минтақавий ва геосиёсий контекстни ҳисобга олган ҳолда реал қараш керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ЕХҲТ Парламент ассамблеяси билан Ўзбекистоннинг алоқалари ривожланмоқда

740 16:50 01.03.2022

Стокгольмда Ўзбекистон элчихонаси очилади

1164 10:05 04.12.2021

Абдулазиз Комилов ЕХҲТ йиғилишида афғон халқига ёрдам беришга чақирди

1567 21:05 02.12.2021

Арманистон Қорабоғ бўйича «конструктив музокаралар»га тайёр

1148 16:05 24.08.2021

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Ўзбекистонга келади

1400 11:30 27.04.2021
« Орқага