Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистондан афғон халқига иккита самолётда ёрдам юборилди

1269

Яқинда Афғонистоннинг Хост ва Пактика провинцияларида рўй берган вайронкор зилзила оқибатларини юмшатиш мақсадида дунёнинг турли тарафларидан ёрдамлар юборилмоқда.

Бугун, 25 июн куни Кобулда Афғонистон халқига ўзбек халқи томонидан юборилган инсонпарварлик юкларини топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистондан иккита юк самолётида ун, ўсимлик ёғи, консерва маҳсулотлари, оёқ кийимлар ва дори-дармонлар, жами 74 тоннадан иборат инсонпарварлик ёрдами етказилди.

Маросимда сўзга чиққан Афғонистон Муваққат ҳукумати ахборот ва маданият вазири в.б. Хайрулла Хайрхва Афғонистон ҳукумати номидан Президент Шавкат Мирзиёевга, барча дўст Ўзбекистон халқига ушбу оғир ва синовли вазиятда афғон элига кўрсатган бебаҳо ёрдами учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Унинг сўзларига кўра, “Ўзбекистон раҳбари бутун дунёга Афғонистон халқига нисбатан беғараз жасорат ва биродарлик муносабати намунасини яна бир бор намоён этди. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий ва ғоят инсонпарвар эканлигидан далолатдир”.

Алоҳида қайд этилганидек, Афғонистондаги даҳшатли фожиадан сўнг зудлик билан кўрсатилган ёрдам минглаб оддий афғонлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Ўзбекистон ва Афғонистон халқлари ўртасидаги чуқур тарихий-маънавий, маданий-гуманитар алоқаларни таъкидлар экан, Х.Хайрхва мамлакат ҳукумати ушбу ришталарни янада ривожлантиришга интилаётганини таъкидлади.

“Ўзбек замини хазиналари саналмиш қадимий Самарқанд ва Бухоро ислом маданияти марказлари бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади, уларни, жумладан, бутун афғон халқи эъзозлайди.

Ишончимиз комилки, Ўзбекистоннинг бундай чинакам самимий кўмаги қардошлик ришталаримизни янада мустаҳкамлаш, халқларимиз ва мамлакатларимиз ўртасидаги яқинлашувга хизмат қилади”, — деди Афғонистон маданият ва ахборот вазири.

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Афғонистонга кўрсатилаётган бу ёрдамнинг биродарлик хусусиятига эга эканини таъкидлар экан, унинг инсонпарварлик мазмунига тўхталди.

Гуманитар юкларнинг Афғонистон халқига етказилиши “афғон халқи учун энг оғир дамларда ҳам афғон заминида доимо тинчлик ва фаровонлик ҳақида ўйлайдиган” Ўзбекистон Президентининг шахсий ташаббуси эканлиги таъкидланди.

(фото: kun.uz)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

990 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1365 15:03 28.05.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1231 12:50 28.05.2023

Диний қўмита «Ҳаж-2023» мавсуми қачондан бошланишини эълон қилди

1910 11:22 28.05.2023

Тумор, кўзмунчоққа ўхшаш нарсаларни машинага осиб қўйиш ҳақида

3259 09:20 28.05.2023

Туркияда сайлов. Эртага ким ғалаба қозонади, Эрдоғанми ё Қиличдорўғли?

4565 18:45 27.05.2023
« Орқага