Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистондан Тожикистонга автобус қатнай бошлади

737

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент – Хўжанд – Тошкент халқаро автобус йўналишида мунтазам қатновлар қайта тикланди.

Ушбу йўналишда мунтазам автобус қатновлари ҳар куни амалга оширилади. Ўзбекистон томонидан ташувчи «Uzautotrans service» корхонаси «YUTONG» русумли автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Тожикистон томонидан эса ташувчи "Холдинг Азия Групп Таджикистан" ЗАО га қарашли «VANHOLL» русумли автобуслар ушбу йўналишда ҳаракатланади.

Автобуслар соат 09:00 ва 18:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.

Тошкентдан Хўжандгача йўлкира ҳақи 100 000 сўм этиб белгиланган.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Сирдарёга сафари чоғида вилоятни Тожикистон билан боғловчи автобус йўналиши очилиши ҳақида гапирган эди.

"Автомобиль йўллари таъмирланади ва янгилари қурилади. Вилоятни Тожикистон орқали Фарғона водийси билан боғловчи транзит автобус йўналишлари йўлга қўйилади", - деган эди давлат раҳбари.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон – Қирғизистон можароси: жабрланганлар сони ортяпти

454 23:00 27.01.2022

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна отишмалар юз берди

437 21:28 27.01.2022

Россиянинг Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларига қурол-яроғ етказиб берилади

483 10:49 25.01.2022

«Тожикистонга ёрдам бериш керак» – КХШТ

934 09:18 21.01.2022

Тожикистон Россияга авиачипталар нархини арзонлаштиришни талаб қиляпти

395 16:30 19.01.2022

Суҳайл Шоҳин: «Ҳар икки мусулмон давлати бир-бири билан тинчлик ва биродарликда яшашни истайди»

1662 11:24 14.01.2022
« Орқага