Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонга БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси келади 

1326

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид билан музокаралар ўтказган.

Махсус маърузачи янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилинишини қутлар экан, мазкур ҳужжат диний эркинликни таъминлаш бўйича қонунчилик тизимига кўплаб ижобий ўзгаришлар олиб келганини таъкидлаган. Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон ҳукуматининг унинг офиси ва бошқа халқаро тузилмалар ҳамда экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорлигининг изчиллигига юқори баҳо бериб, мамлакатимиз билан ўрнатилган конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлаган.

Шу нуқтаи назардан, Аҳмад Шаҳид  жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонга сафар қилиб, Нью-Йорк шаҳри университети (CUNY-RBI) ҳузуридаги Ральф Банч номидаги халқаро тадқиқотлар институти ва Эссекс университети ҳуқуқшунослик мактаби (Essex-HRC) ёрдамида техник кўмак дастурини ишга туширишга тайёрлигини маълум қилди.

Сафар дастурида тегишли давлат идоралари, фуқаролик жамияти ва диний ташкилотлар вакиллари учун қатор семинар ва тренинглар ўтказиш кўзда тутилган. Шунингдек, БМТ доирасида қўлланилаётган инсон ҳуқуқлари кўрсаткичларига асосланган миллий мониторинг ва баҳолаш тизимини ишлаб чиқишда маслаҳат ёрдами кўрсатилади.

Аҳмад Шаҳид «Бухоро декларация»си лойиҳасини ишлаб чиқишда зарур маслаҳат ёрдами кўрсатишини, шунингдек, декабрь ойида ушбу халқаро конференция ишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга яна бир бор сафар қилишини тасдиқлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Ҳалол” сертификати бўлмаганлар ҳам маҳсулотини “ҳалол” белгиси билан сотяпти...

292 21:05 30.11.2021

Кобулдан Тошкентга авиарейслар очилмоқда

335 19:06 30.11.2021

Ўзбекистонда яна чангли бўрон кузатилиши мумкин

673 14:54 30.11.2021

«Омикрон» штамми Ўзбекистонга кириб келдими? – Нурмат Отабеков жавоб беради

557 14:06 30.11.2021

Абдулҳаким қори пародист артистга жавоб берди

4110 16:05 29.11.2021

Ноннинг сифати қачон назоратга олинади?

685 19:30 27.11.2021
« Орқага