Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хабарига кўра, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов айни вақтда брифинг ўтказди.
Бунда 13-14 апрель кунлари мамлакатимизга Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Кристин Линденинг ташриф буюриши кутилаётганлиги, Линде хоним Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлиши режалаштирилганлиги ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, келаётган ҳафтада давлатимиз раҳбарининг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон билан видеомулоқоти мўлжалланган.
Ушбу брифингда айтилишича, Ўзбекистон Президентининг Россия Федерацияси ва Корея Республикасига ташрифи ҳам режалаштирилган. Лекин аниқ вақти ҳали маълум эмас.