Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ўзбекистонга келувчилар учун мажбурий экспресс-тест нархи маълум қилинди

1267

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатга коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишининг олдини олиш мақсадида қўшимча карантин чоралари жорий этилишини маълум қилган эди.

Хусусан, 15 январдан бошлаб, Давлат божхона қўмитаси ва  Санитария-эпидемиология фаровонлиги хизмати билан биргаликда, Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортлари учиб келиш залларида экспресс-тест пунктлари ташкил этилиши белгиланган.

"Uzbekistan Airports" берган маълумотга кўра, юртимизга ҳаво транспорти орқали кириб келган барча фуқаролар мажбурий тарзда экспресс-тестдан ўтадилар. Тест топширишнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича 5 АҚШ доллари миқдорида белгиланган. Қайд этилишича, талабалар учун талаба чиптаси тақдим этилган ҳолатда 50% чегирма тақдим этилади. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар эса тестларни бепул топширишади. Шунингдек, икки ёшгача бўлган болалар коронавирус учун тест топширмасликлари белгиланган.

«Тест Давлат божхона қўмитасининг Марказий лабораторияси томонидан амалга оширилади. Бунинг учун барча аэропортларда махсус зоналар ажратилган, карталар бўйича тўловларни қабул қилиш учун терминаллар, нақд пул олиш учун банкоматлар ва валюта айирбошлаш шохобчалари мавжуд. Аэропортларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, тест зонаси паспорт назоратидан ўтгунга қадар ёки ундан кейин ташкил этилади», – деган "Uzbekistan Airports" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Жавлон Умархўжаев.

Маълум бўлишича, тўловни амалга ошириб, чекни олган йўловчи тўғридан-тўғри тест топширишга юборилади, шундан сўнг паспортга штрих-код ёпиштирилади. Тест натижаси тахминан 15 дақиқа ичида берилади. Бу вақт ичида йўловчи юкни олиш ва божхона назоратидан ўтиши мумкин. Терминалдан чиқиб кетаётганда штрих код сканердан ўтказилади ва йўловчи коронавирусни аниқлаш учун топширган эхпресс-тест натижасини олади. Тест натижаси ижобий бўлса, йўловчи изоляцияга жўнатилади.

Эслатиб ўтамиз, Махсус комиссия қарорига биноан мажбурий тест фақат Ўзбекистонга келганларга тааллуқли. Хорижга чиқаётган фуқаролар ва ички парвозни амалга ошираётганлар экспресс-тест топширишлари талаб этилмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

311 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

243 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

175 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

483 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

393 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

520 19:10 15.08.2022
« Орқага